Live
5
Ўзбек

Палмер «МЮ»га ўтишга тайёр — Daily Mail

Футбол
8 май, 17:16
«Челси» яримҳимоячиси Манчестерга қайтишга розилик билдирган.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Палмер «МЮ»га ўтишга тайёр — Daily Mail
Foto: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер «Манчестер Юнайтед»га ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр, деб хабар беради Daily Mail.

Манба маълумотига кўра, 24 ёшли англиялик футболчи 2025 йил ёзидаёқ «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истаган, энди эса агар манчестерликлар ҳали ҳам трансферга қизиқиш билдираётган бўлса, музокараларни қайта тиклашга тайёр.

Ҳозирги пайтда «Юнайтед» учун асосий устувор вазифа жамоадаги бошқа позициялардир, шунинг учун клуб қарор қабул қилишга шошилмаяпти.

Аввалроқ, Палмер Манчестердаги ҳаётни соғиниши ҳақида хабар берилганди. У «Манчестер Сити» тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йил сентябрида «Челси»га ўтган эди.

Ушбу мавсумда яримҳимоячи барча мусобақаларда 27 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар