Live
3
Ўзбек

Олисе ассистлар бўйича Фернандешни ортда қолдирди

Футбол
27 май, 06:07
«Бавария» вингери ҳар 90 дақиқадаги самарадорликда энг яхшига айланди.
Олисе ассистлар бўйича Фернандешни ортда қолдирди
Foto: Getty Images

«Бавария» футболчиси Майкл Олисе 2025/26 йилги мавсумда ҳар 90 дақиқадаги ассистлар сони бўйича «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандешни ортда қолдирди.

Франциялик вингер Бундеслигада ҳар 90 дақиқада ўртача 0,74 та ассист амалга оширди.

Олисе мавсум давомида 32 та учрашувда майдонга тушиб, жами 19 та голли узатма муаллифига айланди.

Бруну Фернандеш эса АПЛ тарихидаги ассист рекордини янгилаганига қарамай, бу кўрсаткич бўйича ортда қолди. Португалиялик футболчи 35 та ўйинда 21 та ассист қайд этиб, ҳар 90 дақиқада ўртача 0,62 натижа кўрсатди.

2025/26 йилги мавсумнинг топ-5 Европа лигаларидаги энг яхши ассистентлари:

1. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 21 ассист, 35 ўйин, 0,62.
2. Майкл Олисе («Бавария») — 19 ассист, 32 ўйин, 0,74.
3. Федерико Димарко («Интер») — 16 ассист, 35 ўйин, 0,53.
4. Юлиан Рюрсон («Боруссия Дортмунд») — 15 ассист, 31 ўйин, 0,60.
5. Луис Диас («Бавария») — 14 ассист, 32 ўйин, 0,51.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар