Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер Кот-д'Ивуарга қарши баҳсда дарвозабонлар ўртасида ЖЧдаги ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатади.
Нойер футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги 21-ўйинини ўтказади ва бу кўрсаткич бўйича Франция миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Уго Лорисдан (20 та ўйин) ўзиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 27 июнга қадар давом этади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши саккизта учинчи ўрин соҳиблари плей-офф босқичига йўл олади.