Бугун
11
Ўзбек

«Наполи» Ҳойлунднинг келажаги бўйича қарорини эълон қилди

Футбол
6 май, 06:13
Клуб спорт директори ҳужумчи жамоада қолишини тасдиқлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Наполи» Ҳойлунднинг келажаги бўйича қарорини эълон қилди
Foto: Getty Images

«Наполи» спорт директори Жованни Манна Расмус Ҳойлунннинг келажаги ҳақида фикр билдириб, футболчи клубда қолишини маълум қилди.

«Ҳеч қандай шубҳа йўқ: Расмус Ҳойлунд «Наполи»да қолади. Агар Чемпионлар лигасига чиқадиган бўлсак, уни «Манчестер Юнайтед»дан сотиб олиш мажбуриятимиз бор. Аммо бу шартсиз ҳам у бизнинг режаларимизга киради», — деди Манна Manchester United Forever'га.

Маълумот учун, 23 ёшли даниялик ҳужумчи ўтган йил сентябрида «Манчестер Юнайтед»дан ижарага ўтганди. У «Наполи» сафида барча мусобақаларда 41 та баҳсда қатнашиб, 14 та гол ва 6 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар