Бугун
23
Ўзбек

«МЮ» Нико Уилямс учун 95 млн евро тўлашга тайёр

Футбол
28 сентябр, 05:32
    12
Англия клуби келаси ёзда Испания миллий жамоаси вингерини трансфер қилишни режалаштирмоқда.
«МЮ» Нико Уилямс учун 95 млн евро тўлашга тайёр
Foto: Getty Images

Билбаонинг «Атлетик» клуби ва Испания миллий жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Нико Уилямс келаси ёзда «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Тhe Telegraph хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Англия клуби таркибни кучайтириш учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда ва Уилямсни устувор трансфер мақсадлари қаторига киритган. 24 ёшли футболчининг «Атлетик» билан шартномасида товон пули 95 млн евро этиб белгиланган. «Манчестер Юнайтед» ушбу бандни фаоллаштиришга тайёр.

Уилямснинг «Атлетик» билан амалдаги шартномасидаги товон пули футболчининг трансфери учун асосий шартлардан бири бўлади. Англия клуби келаси ёзги трансфер ойнасида ушбу имкониятдан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.

Ушбу мавсумда «Атлетик» Европа мусобақаларида иштирок этмаяпти. Уилямс эса такрорий жароҳатлари ва беқарор ўйини сабаб танқид қилинмоқда. Клуб Европа лигасига ҳам чиқа олмаган тақдирда футболчига йилига 10 млн евро миқдорида маош тўлашни давом эттиришга тайёр эмаслиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Уилямс ушбу мавсумда Испания чемпионатининг олти баҳсида майдонга тушиб, бир гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Нико Уилямс «Атлетик» тарбияланувчиси ҳисобланади ва Испания миллий жамоаси сафида ҳам тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Атлетик Билбао Атлетик Билбао
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

12 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар