Live
1
Ўзбек

«МЮ» нидерландиялик ҳимоячини сотиб олмоқчи

Футбол
26 сентябр, 04:00
«Тоттенҳэм» футболчиси Мики ван де Вен учун «МЮ» ва «Ливерпул» ўртасида кураш юзага келиши мумкин.
«МЮ» нидерландиялик ҳимоячини сотиб олмоқчи
Foto: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳимоячиси Мики ван де Вен Англия Премер-лигасининг икки топ-клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур Caughtoffside манбасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, 25 ёшли нидерландиялик футболчининг хизматларига «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Тоттенҳэм»нинг футболчи билан узоқ муддатли шартномага эга экани эҳтимолий трансферни мураккаб ва қимматга тушириши мумкин.

Ван де Веннинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойининг охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ван де Вен ушбу мавсумда Англия Премер-лигасида 4 та баҳсда майдонга тушди ва битта сариқ карточка олди.

Эслатиб ўтамиз, Мики ван де Вен 2023 йилдан буён «Тоттенҳэм» сафида тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар