Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио жамоанинг трансфер бозоридаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Португалиялик мутахассис янги футболчилар келишини кутмаётганини маълум қилди.
«Яна трансферлар керакми? Йўқ. Менга бу таркиб ёқади. Бизда етарлича вариантлар ва футболчилар бор. Шунингдек, футболчиларни ривожлантира олишимга ишонаман», — деди Моуринио El Chiringuito нашрига.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар вақтида «Реал» сафини Дензел Дюмфрис, Ибраҳима Конате, Бернарду Силва, Марк Кукуреля, Карлос Эспи ва Ян Диоманде тўлдирди.
Маълумот учун, Мадрид клуби янги футболчилар трансферига жами қарийб 225 миллион евро сарфлади, футболчилар савдосидан эса деярли 60 миллион евро даромад олди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади