«Селта» ҳимоячиси Оскар Мингеса ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчига «Барселона», «Ювентус» ва «Астон Вилла» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, ҳимоячи фаолиятида янги босқич бошлашга тайёр ва «Селта»ни тарк этишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оскар Мингеса «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У 2022 йилда каталонияликлар сафидан эркин агент мақомида «Селта»га ўтганди.
Футболчининг Виго клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади.
Мингеса 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та ассист қайд этди.
Тransfermarkt портали ҳимоячини 18 миллион еврога баҳолаган.