«Милан» ва «Галатасарой» португалиялик вингер Рафаэл Леаунинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Туркия клуби футболчи учун бонуслардан ташқари 45 миллион евро тўлайди. Шунингдек, битимга бонуслар ҳам киритилган.
Трансфер тафсилотлари бўйича музокаралар бугун, 27 август куни давом этади. Қайд этилишича, якуний қарор футболчининг ўзига боғлиқ. Чунки унда ва Италия клубида «Астон Вилла»нинг ҳам таклифи бор.
Аввалроқ «Милан» ва «Фенербаҳче» Леау трансфери бўйича келишувга эриша олмагани маълум қилинганди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади