Бугун
43
Ўзбек

Ўзбекистон Суперкубоги — 2026 учрашуви чипталари «Ҳумо Арена» кассаларига чиқарилди

Бошқа спортлар
27 август, 03:19
Сотув аллақачон бошланган.
Ўзбекистон Суперкубоги — 2026 учрашуви чипталари «Ҳумо Арена» кассаларига чиқарилди
Фото: Ўзбекистон футзали

2026/2027 йилги Ўзбекистон Суперкубоги БМБ ПФC – СҚБ ПФC жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақиқий футзал байрамига айланиши кутилмоқда. Сўнгги мавсумнинг энг муросасиз рақиблари ўртасидаги янги тўқнашув футзал ишқибозларига унутилмас, ҳаяжонли лаҳзаларни тортиқ этиши баробарида, жаҳон футболи афсоналарининг иштирокида ўтиши билан ҳам ёдда қолиши кутилмоқда.

Улар Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини бевосита «Ҳумо Арена»да кузатиб, ғолиб ҳамда совриндорларни тақдирлаш маросимида иштирок этишади.

Юртимизга келаётган жаҳон футболи афсоналари: Дарвозабон – Жулио Cезар. Ҳимоячилар – Марко Матерацци, Жéрôме Боатенг, Мичел Салгадо, Кристиан Заккардо. Яримҳимоячилар – Эстебан Камбиассо, Рикардо Қуарежма, Уэслей Снейдер, Оскар. Ҳужумчилар – Кевин Курáни, Винценсо Якинта бор.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Суперкубоги — 2026 учрашувига чипталар «Ҳумо Арена» кассаларида тарқатилмоқда.

Бугунги янгиликлар