Бугун
14
Ўзбек

Месси 2028 йилги Америка кубогидан сўнг Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди — манба

Футбол
3 август, 00:55
Лео ҳозирча халқаро фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти.
Месси 2028 йилги Америка кубогидан сўнг Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди — манба
Фото: Getty Images

Аргентиналик афсонавий футболчи Лионел Месси 2028 йилги Америка кубогидан сўнг Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда журналист Фран Касаретто хабар берди.

Мессининг яқинларидан олинган маълумотларга асосан, 39 ёшли футболчи Аргентина миллий жамоаси сафидаги фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда.

«Лионелга яқин манбалардан олинган маълумотларга кўра, у ҳозирча халқаро фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. Месси 2028 йилги Америка кубогидан сўнг халқаро фаолиятига нуқта қўймоқчи», — деб ёзди Касаретто X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Месси бошчилигидаги Аргентина Испанияга финалда мағлуб бўлиб, 2-ўринни эгаллаганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

45+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар