«Сандерленд» ҳимоячиси Томас Мене «Манчестер Сити»га 95+5 миллион евро эвазига ўтган 18 ёшли яримҳимоячи Аюб Буадди ҳақида фикр билдирди. Мене ҳам аввал «Лилл» сафида тўп тепган.
«Аюб — ажойиб футболчи. Пул ҳақида гапирмаган маъқул, чунки бунда энди ҳеч қандай мантиқ қолмаган. 200 миллион фунтга эшак сотиб олиш мумкин, жуда яхши футболчини эса 20 миллионга олиш мумкин.
Бунда энди ҳеч қандай маъно йўқ», — деди Мене.