Бугун
6
Ўзбек

Мексикада мактаб ўқувчилари ЖЧ ва иссиқлик сабабли эртароқ таътилга чиқади

Футбол
9 май, 13:13
Дастлаб таътил 15 июлдан бошланиши керак эди, аммо мамлакатнинг Таълим вазирлиги бу санани ўзгартиришга қарор қилди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Мексикада мактаб ўқувчилари ЖЧ ва иссиқлик сабабли эртароқ таътилга чиқади
Фото: Getty Images

Мексика ҳукумати футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши ва жуда кучли иссиқ сабабли ўқув йилини тахминан олти ҳафта олдин якунлашга қарор қилди.

Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Аслида таътил 15 июлда бошланиши керак эди, аммо мамлакатнинг Таълим вазирлиги бу санани 5 июнга кўчиришга қарор қилди, яъни ЖЧ-2026нинг биринчи учрашувидан олти кун аввал.

Эслатиб ўтамиз, мундиал Мексика, Канада ва АҚШда бўлиб ўтади.

Мексика 13 ўйинни қабул қилиши режалаштирилган, улар Гвадалаҳара, Мехико ва Монтеррейда бўлиб ўтади.

«Бу асосан ҳозирда кузатилаётган ва июн ҳамда июл ойларида ҳам давом этадиган ғайриоддий иссиқлик билан боғлиқ. Шунингдек, ўзгаришлар футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши билан ҳам боғлиқ», — деди таълим вазири Марио Делгадо.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар