«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Франсуа Галлярдо хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчи айрим жамоадошларининг ҳаракатларидан норози. Хусусан, Мбаппе «қаймоқранглилар»нинг яна бир юлдузи Винисиус Жуниор билан келиша олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Килиан 2024 йил ёзида «Реал» сафига келиб қўшилганди. У мадридликлар билан 2029 йил июн ойигача мўлжалланган шартнома имзолаган.
Бу мавсум Мбаппе Ла Лигада 28 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди. Аввалроқ Мбаппе ва Беллингҳэм ўртасида келишмовчилик юзага келгани маълум қилинганди.