Бугун
215
Ўзбек

Маттеус: «Бавария» Мусиалага муносиб муносабатда бўлмоқда»

Футбол
3 сентябр, 09:40
    5+
Мюнхенликларнинг собиқ футболчиси клубнинг Жамал Мусиала билан боғлиқ вазиятдаги ҳаракатларини юқори баҳолади.
Маттеус: «Бавария» Мусиалага муносиб муносабатда бўлмоқда»
Foto: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ футболчиси Лотар Маттеус жамоа яримҳимоячиси Жамал Мусиаланинг соғлиғи билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

Мусиала сўнгги вақтларда майдонда икки марта ҳушини йўқотган. Шунингдек, у ўтган мавсумда жароҳати сабаб узоқ вақт даволанган.

«Клуб бу ҳақда олти, етти ёки саккиз ойдан бери биларди. Аммо буни фақат президент ёки шифокор эмас, бутун жамоа билган. Ҳеч ким бир оғиз ҳам гапирмади. Бу нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам жамоа қанчалик жипс эканини кўрсатади. Бундай вазиятни шу қадар ҳамжиҳатлик ва тўғри ҳал қилганлари учун уларга катта ҳурмат билдираман. «Бавария»га фақат бош эгиш мумкин», — дея Маттеуснинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтирди.

Маълумот учун, «Бемби» лақабли Мусиала 2020 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар