Бугун
215
Ўзбек

Мусиала қачон майдонга тушиши мумкинлиги маълум

Футбол
4 сентябр, 08:47
Клуб техник директори Кристоф Фройнд яримҳимоячи ҳақида гапирди.
Мусиала қачон майдонга тушиши мумкинлиги маълум
Фото: Gettyimages

«Бавария» клуби техник директори Кристоф Фройнд яримҳимоячи Жамол Мусиала ҳақида гапирди.

Германиялик яримҳимоячи тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

«Жамол охирги 7–10 кун давомида жамоа билан одатий режимда машғулотларда иштирок этмоқда. Унинг ҳозир кайфияти ҳам ажойиб. У навбатдаги ўйиндаёқ сафга қайтиши мумкин. Кўрамиз», — деди мутасадди журналист Торбен Ҳоффманнга.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум 23 ёшли Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси бирор марта расмий баҳсда майдонга тушмади.

Маълумот учун, шанба, 5 сентябр куни чемпионатнинг навбатдаги тури доирасида «Бавария» сафарда «Шалке»га қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар