Германия чемпионатининг 2-турида «Бавария» сафарда «Шалке»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув бугун, 5 сентябр куни бўлиб ўтади.
Бўлажак ўйин «Бавария» учун Бундеслиганинг янги мавсумидаги илк сафар учрашуви бўлади. Учрашув олдидан эътиборга молик статистикага тўхталиш лозим: «Бавария» чемпионатда 2024 йил декабр ойидан буён сафарда мағлубиятга учрамаяпти.
«Майнц»га қарши баҳсдаги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг «Бавария» кетма-кет 26 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Венсан Компани шогирдлари бу учрашувларда 20 та ғалаба ва 6 та дуранг қайд этган.
Маълумот ўрнида, «Шалке» – «Бавария» учрашуви Тошкент вақти билан 21:30 да бошланиши режалаштирилган. Аввалроқ Кейн Германияда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади