«Барселона»нинг 19 ёшли вингери Ламин Ямал Испания чемпионати навбатдаги тур ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
Журналист Алфредо Мартинеснинг хабар беришича, Ямал «Барселона»нинг навбатдаги машғулотини ўтказиб юборган. Футболчи нима сабабдан сафда эмаслиги ҳозирча номаълум.
Ла Лига янги мавсумида Ямал 3 та ўйинда 2 та гол урди.
Маълумот учун, Ҳанси Флик шогирдлари якшанба, 6 сентябр куни мамлакат чемпионати доирасида сафарда «Валенсия» билан рўбарў келади.