«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик яримҳимоячи Брайан Фариняснинг сотувини блоклаб қўйган.
20 футболчи мураббийни мавсумолди машғулотлардан бирида шу қадар ҳайратда қолдирдики, Флик клуб спорт директори Декудан уни «Жирона»га 3 млн евро эвазига сотувини тўхтатишни сўраган. Бу ҳақда журналист Луис Рохо хабар берди. Ла Масия тарбиланувчиси универсаллиги билан анча машҳур: у ҳужумкор яримҳимоячи позициясини ёпа олиши билан бирга, таянч зонани ва қанот ҳимоячиси нуқтасида ҳам ҳаракат қила олади.
Маълумот учун, Брайан Фариняс «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси таркибида ҳали дебют қилиб улгурмади. Хавбек Каталония жамоасининг Ла Лига янги мавсумидаги учала ўйинида ҳам захирада қолдирилди.