Live
5
Ўзбек

Мареска: «1-бўлим оғир бўлди. Ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз яхшиланди»

Футбол
11 октябр, 21:55
    11
«Сити» бош мураббийи «Энфилд»даги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мареска: «1-бўлим оғир бўлди. Ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз яхшиланди»
Foto: Getty Images
11.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 0 : 3 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 6-туридан ўрин олган «Ливерпул»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда оғир шароитда кечган ўйин бўлди. Биринчи бўлимда бизга қийин бўлди. Тўпга эгалик қилдик, аммо ҳужумларда самарали ҳаракат қила олмадик. Иккинчи бўлим олдидан айрим ўзгаришларни амалга оширдик ва шундан сўнг ўйинимиз анча яхшиланди. Ҳужумларнинг дастлабки босқичида хатоларга йўл қўйдик, бироқ иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик.

Майдон ташқарисидаги ҳолатлар жамоага таъсир қилиши мумкинми? Балки, ҳа, эҳтимол, йўқ. Буни билмайман. Бундай вазият жамоа ва мухлисларни янада жипслаштириши мумкин. Умид қиламанки, ғалабаларни биргаликда нишонлаймиз. Биз фақат шу мақсадга эътибор қаратганмиз
», — дея Маресканинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар