Live
1
Ўзбек

«Манчестер Сити» Жон Стоунз билан хайрлашади

Футбол
28 апрел, 09:27
Ҳимоячи мавсум якунида эркин агент сифатида жамоани тарк этади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Манчестер Сити» Жон Стоунз билан хайрлашади
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Жон Стоунз ёзда жамоани тарк этишини расман эълон қилди.

«Жон Стоунз ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этади ва шу тариқа клубдаги унутилмас ҳамда жуда муваффақиятли ўн йиллик фаолиятини якунлайди», – дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи мавсум охирида эркин агентга айланади. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Стоунз 2016 йилда «Манчестер Сити» сафига қўшилган ва шу вақт давомида жамоа таркибида 293 та баҳсда майдонга тушган. У клуб билан 19 та соврин қўлга киритган, жумладан 6 марта АПЛ чемпиони бўлган ҳамда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Ушбу мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 13 та баҳсда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар қайд этмади. Тransfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар