«Реал» яримҳимоячиси Орелен Чуамени фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Fichajes нашри хабарига кўра, «Манчестер Сити» франциялик 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Шаҳарликлар» Чуаменининг трансфери учун 90 миллион евро тўлашга тайёр.
Инглиз клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола хавбекни тактик жиҳатдан идеал ўйинчи деб ҳисобламоқда.
Ўз навбатида «Реал» Ореленни қўйиб юборишни истамаётган бўлишига қарамай, бундай йирик таклиф «қаймоқранглилар»ни ўз хавбекини сотиш ҳақида ўйлаб кўришга мажбур қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Чуамени 2022 йилда «Монако»дан «Реал»га 80 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Бу мавсумда у Мадрид клуби сафида барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва 2 ассистни қайд этди.