Live
1
Ўзбек

«Манчестер Сити» «Борнмут» юлдузи бўйича музокараларни бошлади

Футбол
19 август, 02:41
Англиялик яримҳимоячи Алекс Скотт «Манчестер Сити»нинг трансфер мақсадларидан бирига айланди.
«Манчестер Сити» «Борнмут» юлдузи бўйича музокараларни бошлади
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» «Борнмут» марказий яримҳимоячиси Алекс Скотт трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» 22 ёшли англиялик футболчини жамоага қўшиб олишдан манфаатдор. Англия вице-чемпиони Скоттнинг эҳтимолий трансфери борасида «Борнмут» билан музокараларга киришган.

Эслатиб ўтамиз, «Борнмут» Скоттни 2023 йилда «Бристол Сити»дан 23 миллион еврога сотиб олган.

Маълумот учун, Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Скотт ўтган мавсумда барча турнирларда 39 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Бугунги янгиликлар