Франция чемпионатининг 33-турида «Ланс» ўз майдонида «Нант»ни минимал ҳисобда мағлуб этди — 1:0.
Меҳмонлар дарвозасига ўйиндаги ягона голни 79-дақиқада яримҳимоячи Мезиам Соарес киритди.
Ушбу ғалабадан кейин «Ланс» очколарини 67 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам — «ПСЖ» ҳисобида 31 турдан кейин 70 очко мавжуд. «Нант» эса 23 очко билан 17-поғонада қолмоқда.
Франция чемпионати. 33-тур
Ланс – Нант 1:0
Гол: Соарес 79