«Лейпциг» «Боруссия М» яримҳимоячиси Рокко Райтц трансферини эълон қилди.
Мёнхенгладбахликларнинг 23 ёшли вице-сардори янги жамоасига ёзда қўшилади.
Райтц «буқалар» билан 5 йиллик — 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Журналист Флориан Плеттенберг хабар беришича, трансфер қиймати 20+3 млн еврони ташкил қилади.
Бу мавсумда Райтц Бундеслигада 24 та ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилди.