«Милан» вингери Рафаэл Леау фаолиятини «Бавария»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TUTTOmercato хабар берди.
Маълум қилинишича, Германия гранди португалиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда. Трансфер қиймати 60 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, 26 ёшли Леау ушбу мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Унинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ Леау ёзда «Милан»ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилинганди.