Live
3
Ўзбек

Ла Лига. «Атлетико» меҳмонда «Осасуна»ни енгди

Футбол
12 май, 17:48
Мадрид клуби сафида Лукман ва Сёрлот голларга муаллифлик қилди.
Ла Лига. «Атлетико» меҳмонда «Осасуна»ни енгди
Фото: Getty Images
12.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Осасуна Осасуна 1 : 2 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган «Осасуна» ва «Атлетико» беллашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида «матрасчилар»нинг ғалабаси билан якунига етди.

Биринчи голни 15-дақиқада пеналтидан «Атлетико» ҳужумчиси Адемола Лукман киритди. 72-дақиқада Александр Сёрлот ҳисобни икки баробар оширди. 90+1-дақиқада мезбонлар сафида Энрике Барха гол киритиб, учрашув ҳисобини 1:2 қилиб белгилади.

Шу тариқа, 36 турдан сўнг «Атлетико» 66 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда, «Осасуна» эса 42 очко билан 11-ўринда туради.

Ла Лига. 36-тур
Осасуна – Атлетико 1:2
Голлар: Барха 90+1 – Лукман 15 пеналти, Сёрлот 72
Осасуна: Фернандес, Розе, Катена, Бойомо, Галан, Монкайола, Торро (Ороз, 72), Гарсия, Гомес, Моро (Барха, 37), Будимир.
Атлетико М: Муссо, Ружжери, Лиоренте, Ҳанско, Пубил, Мендоса (Ле Норман, 18), Коке, Варгас, Алмада (Сёрлот, 46), Гризманн, Лукман.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Осасуна Осасуна
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар