Словакиянинг Братислава шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича ўтган кун баҳсларида Ўзбекистон миллий жамоасининг икки нафар вакили бронза медалига сазовор бўлди.
🥉 Бронза медали:
55 кг: Ҳожиакбар Қўчқоров
72 кг: Беҳрузбек Валиев
Бугун кечки дастурда юнон-рум кураши вакили Достонбек Орипов олтин медал учун баҳс олиб боради. Шунингдек, икки нафар вакилимиз бронза медали учун курашади.
Финал:
60 кг: Достонбек Орипов — Айхан Жавадов (Озарбайжон)
Бронза медали учун:
50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова — Диана Воикилеску (Руминия) / Ю Чжан (Хитой) / Камилла Пихор (Украина)
53 кг: Соҳибжамол Эсбосинова — Элмира Каралбаева (Қирғизистон) / Динара Дауилкизи (Қозоғистон)