«Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде жамоаси билан класикода ғалаба қозонишга тайёр экани ва шу натижа орқали чемпион бўлмоқчилигини айтди.
Каталония клуби (88) 10 май куни Ла Лига 35-тури доирасида «Реал»ни (77) қабул қилади ва дуранг натижа ҳам «кўк-аноранглилар»ни муддатидан аввал чемпионга айлантиради.
«Жамоа яхши машғулотлар ўтказмоқда ва руҳланган ҳолатда. Ла Лигани ютишни хоҳлаймиз ва буни уйда, «Камп Ноу»да амалга ошириш ажойиб бўларди.
Дуранг ҳам етарли бўлиши мумкин, лекин биз «Реал»ни мағлуб этишни хоҳлаймиз. Класикода ғалабанинг калити — фақат ҳимоя эмас, балки бутун жамоа томонидан тўғри прессинг. Жуда диққатли бўлишимиз керак», — дея франциялик футболчининг сўзларини келтиради Diario Sport.