«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола «Кристал Пэлас»да иш бошлашга яқин. Бу ҳақда Sport Witness хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик 43 ёшли мутахассис бу мавсум охирида «олчалар» билан хайрлашади. У «Атлетик»ни бошқариш учун асосий даъвогар сифатида қаралаётганди. Басклар якунда Эдин Терзич номзодига тўхталган.
Оливер Гласнер мавсум якунига етганидан сўнг «Кристал Пэлас»ни тарк этади. «Бургутлар» эса Ираола билан шартнома имзолаш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Клуб мураббийнинг «Борнмут»даги фаолиятини юқори баҳоламоқда.