Антонио Конте Италия миллий жамоаси бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«Ҳозирча мен билан Италия федерацияси ўртасида ҳеч нарса йўқ. Умуман ҳеч нарса. Келажакда нима бўлишини кўрамиз.
Ҳозир федерациянинг президенти ҳам йўқ. Аммо бир нарсани айтаман: Италия топ даражадаги мураббийни тайинлашга тайёрми?» — деди Конте.
Шунингдек, италиялик мутахассис Пеп Гвардиола номи ҳам матбуотда тилга олинаётганига эътибор қаратди.
«Пеп Гвардиола ҳақида ҳам ўқидим. Балки мен ҳам шундай қилишим керакдир», — деди у ҳазил тариқасида.
Аввалроқ Антонио Конте «Наполи» бош мураббийлигидан кетгани расман тасдиқланганди.