Антонио Конте энди «Наполи» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормайди.
Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис 56 ёшли мутахассис жамоани тарк этаётганини расман тасдиқлади.
Конте неаполликлар бошқарувига 2024 йил ёзида келганди. У илк мавсумидаёқ жамоани А Cерия чемпионига айлантирди.
Иккинчи мавсумда эса «Наполи» Италия чемпионатини кумуш медаллар билан якунлади.
Маълумот учун, ҳозирча клуб Антонио Контенинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида расмий маълумот бермаган.