«Интер» «Ливерпул» яримҳимоячиси Кертис Жонс трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. «Нерадзурри» яқин кунларда 25 ёшли футболчи учун 30 миллион евролик таклиф юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta delo Sport хабар берди.
Жонс «Интер»нинг трансфер бозоридаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Аввалроқ «Ливерпул» ўз тарбияланувчиси учун қарийб 40 миллион евро талаб қилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, инглиз клуби футболчи учун талабини 35 миллион евро атрофида белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, Кертис Жонснинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. Футболчининг ўзи «Интер»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли Жонс ўтган мавсумда «Ливерпул» сафида барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушган.