Хаби Алонсо «Челси»дан тушадиган таклифни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда италиялик журналист Карло Пеллегатти ўз YouTube-каналида маълум қилди.
«Хаби Алонсо — «Милан» Массимилиано Аллегри ўрнига муқобил сифатида кўриб чиққан мураббийлардан бири эди. Бу ғоя бир неча ой олдин мавжуд эди. Аммо ҳозир у «Челси»ни бошқаришга яқин», — деди Пеллегатти.
Маълум қилинишича, «Милан» аввалроқ испаниялик мутахассисни номзод сифатида муҳокама қилган, бироқ ҳозирги вазиятда у Англия вариантига устунлик бермоқда.
Маълумот учун, Алонсо 2025 йил ёзидан 2026 йил январигача «Реал»ни бошқарган ва кейин лавозимини тарк этган. Айни пайтда «Челси»да доимий бош мураббий йўқ — клуб апрел ойида Лиам Росениорни истеъфога чиқарган.