«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг АПЛ чемпионлик пойгасидаги имкониятларини баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» лиганинг қолган 4 та ўйинидан 3 тасини уйда ўтказади.
«Менга уйда ўйнаш ёқади, яна нима дейишим мумкин?. Умид қиламанки, «Арсенал»га босим ўтказа оламиз. Ҳозирда биз қила оладиган ягона нарса – ўйинларимизда ғалаба қозониш ҳисобланади», — дея Гвардиоланинг сўзларидан келтиради «Манчестер Сити» расмий сайти.
Гвардиола жамоаси мавсум якунига қадар «Брентфорд» (уйда), «Кристал Пэлас» (уйда), «Борнмут» (сафарда) ва «Астон Вилла» (уйда) билан тўқнаш келади.