Live
2
Ўзбек

Грилиш «Манчестер Сити»да қолмайди

Футбол
11 июн, 09:53
Англиялик футболчининг ёзда клубни тарк этиши кутилмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Грилиш «Манчестер Сити»да қолмайди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Жек Грилишнинг клубдаги фаолияти якунланиш арафасида.

Тhe Athletic журналисти Сем Лининг хабар беришича, 30 ёшли футболчи Энцо Мареска жамоасида иккинчи имкониятга эга бўлиши эҳтимолдан йироқ.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» Грилишнинг кетишига қаршилик қилмайди. Футболчи бошқа клубга ижара асосида ёки тўлиқ трансфер қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Грилиш 2021 йилда «Астон Вилла»дан 117 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган эди. Бу трансфер узоқ вақт Англия футболи тарихидаги энг қиммат битимлардан бири бўлиб қолди.

Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда Грилиш ижара асосида «Эвертон» сафида ҳаракат қилди. У барча мусобақаларда 22 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар