Френки де Йонг тиззасидан олган жароҳати сабаб 2026/27 йилги мавсумда «Барселона»нинг бирорта баҳсида иштирок этмади. Бироқ нидерландиялик футболчининг сафга қайтиши яқинлашмоқда.
Мundo Deportivo хабарига кўра, 29 ёшли яримҳимоячи 5 октябр куни жамоавий машғулотларга қўшилиши кутилмоқда. Ушбу куни у ФИФА кунлари вақтида миллий жамоаларига бормаган футболчилар билан бирга шуғулланади.
Шу билан бирга, де Йонгга оптимал спорт формасини тиклаш ва ўйин ритмига қайтиш учун вақт керак бўлади. Шу сабабли унинг 25 октябр куни «Реал»га қарши ўтказилиши режалаштирилган Эл Класикода майдонга тушиши ҳам сўроқ остида.