«Барселона» спорт директори Деку «Челси»нинг бразилиялик вингери Эстеваонинг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
19 ёшли футболчи Лондон клубидаги ўйин амалиётидан норози. Эстевао келажакда ҳам ўзи истаган миқдорда майдонга тушиш имкониятига эга бўлмаслигидан хавотирда ва «Челси»даги келажагига шубҳа билан қарамоқда.
Қайд этилишича, Деку бразилиялик футболчининг Лондондаги ҳозирги ҳолати ҳақида бевосита манбалардан маълумот олган. «Барселона» спорт директори ёш вингер билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, Эстевао бу мавсум «Челси» сафида барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали 19 ёшли Бразилия миллий жамоаси футболчисининг трансфер нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ Эстевао «Манчестер Юнайтед»ни рад этгани сабабини тушунтириб ўтганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади