«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубидан таклиф олган. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Саудия клуби португалиялик футболчи учун йилига 20 миллион евролик маош таклиф қилган. Бироқ Фернандеш «Ал Ҳилол» таклифини рад этган.
Қайд этилишича, Бруну «қизил иблислар» билан янги шартнома имзолаш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Португалиялик футболчи Англиянинг топ-клубидаги келажагига эътибор қаратган.
Маълумот учун, Фернандеш 2020 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил июл ойининг охирида якунланади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади