Live
1
Ўзбек

«Фабрегас «Челси»да ишлаши учун ҳали вақт бор» — Дориго

Футбол
7 май, 11:28
Собиқ футболчи ёш мураббийни тайинлаш қароридан огоҳлантирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Фабрегас «Челси»да ишлаши учун ҳали вақт бор» — Дориго
Foto: goal.com

«Челси»га Сеск Фабрегасни бош мураббий этиб тайинлаш ҳозирча тўғри қарор бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда собиқ футболчи Тони Дориго Goal'га берган интервюсида айтиб ўтди.

«Ҳа, албатта, ҳали эрта. Мен бу мавсум «Комо»ни кўп кузатдим — улар жуда чиройли футбол ўйнайди. Фабрегас жуда яхши иш қиляпти. Аммо катта ўйинларда улар тез-тез устунликни қўлдан бой беради. Масалан, «Интер»га қарши 2:0 ҳисобидан кейин 2:4 ютқазишди, кубокда ҳам 2:0дан 2:3 бўлди. Демак, ҳали нимадир етишмаяпти», — деди Дориго.

Унга кўра, «Челси»даги босим «Комо»дагидан анча юқори.

«Бундай клубга дарҳол бориш у учун оғир бўлиши мумкин. У келажакда жуда яхши мураббий бўлади, аммо ҳозир яна тажриба тўплаши керак», — дея қўшимча қилди у.

Дориго, шунингдек, «Челси» яқинда ёш мураббий Лиам Росениор билан тажриба ўтказиб кўрганини ва бу муваффақиятли бўлмаганини ҳам эслатди.

Маълумот учун, «Челси» 2025/26 мавсум давомида Энцо Мареска ва Лиам Росениор билан хайрлашиб, энди янги бош мураббий изламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар