Live
3
Ўзбек

Европа Лигаси финали. «Фрайбург» ва «Астон Вилла» қачон ва қаерда ўйнайди?

Футбол
19 май, 08:13
20 май куни Европа Лигаси 2025/26 йилги мавсумининг финал учрашуви бўлиб ўтади.
Европа Лигаси финали. «Фрайбург» ва «Астон Вилла» қачон ва қаерда ўйнайди?
Foto: Getty Images
20.05.2026 FT Европа лигаси Фрайбург Фрайбург 0 : 3 Астон Вилла Астон Вилла

Ҳал қилувчи баҳсда Германиянинг «Фрайбург» ҳамда Англиянинг «Астон Вилла» клублари ўзаро тўқнаш келади.

Учрашув Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Тюпреш» стадионида ташкил этилади. Беллашувни франциялик ҳакам Франсуа Летексе бошқариб боради.

Финал баҳси 20 май куни Тошкент вақти билан 23:59 да старт олади.

Яримфиналда «Фрайбург» Португалиянинг «Брага» клубини икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида мағлуб этган эди.

«Астон Вилла» эса ушбу босқичда «Ноттингҳэм Форест»дан устун келди — 4:1.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Европа Лигаси ғолиби Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳисобланади. Англияликлар ўтган йилги финалда «Манчестер Юнайтед»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фрайбург Фрайбург
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Европа лигаси Европа лигаси
Бугунги янгиликлар