«Астон Вилла» ҳужумчиси Темми Абраҳам Европа Лигаси финалида «Фрайбург» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг тарихий натижага эришди.
Бирмингҳэм клуби хабарига кўра, англиялик футболчи учта асосий Еврокубок — Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида ғолиб чиққан иккинчи футболчига айланди.
Абраҳам аввалроқ 2020/21 йилги мавсумда «Челси» билан Чемпионлар Лигасида, 2022 йилда эса «Рома» билан Конференциялар Лигасида зафар қучган эди.
Бу натижани ундан олдин фақат Эмерсон Палмери қайд этганди. Ҳозирда италиялик футболчи «Марсел» сафида тўп тепмоқда.
Маълумот учун, Темми Абраҳам қишки трансфер ойнасида «Бешиктош»дан «Астон Вилла»га ўтган. У инглиз клуби сафида 16 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди.