Live
3
Ўзбек

Эмери еврокубоклардаги умумий ғалабалар сони бўйича рекордни такрорлади

Футбол
21 май, 01:15
Испаниялик мутахассис Анчелотти, Моуринио ва Трапаттони билан бир қатордан жой олди.
Эмери еврокубоклардаги умумий ғалабалар сони бўйича рекордни такрорлади
Фото: Getty Images
20.05.2026 FT Европа лигаси Фрайбург Фрайбург 0 : 3 Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери еврокубоклардаги умумий ғалабалар сони бўйича рекордни такрорлади. Бу ҳақда Squawka хабар берди.

Бирмингҳэмликлар Европа Лигаси финалида Германиянинг «Фрайбург» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, испаниялик мураббий учун бу еврокубоклардаги бешинчи соврин бўлди. У барча кубокларини Европа Лигасида қўлга киритган.

Ушбу натижа бўйича Эмери рекордни такрорлаб, Карло Анчелотти, Жозе Моуринио ва Жованни Трапаттони билан бир қатордан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери аввалроқ «Севиля» билан уч марта (2014, 2015 ва 2016 йилларда) Европа Лигасида зафар қучган. Шунингдек, 2021 йилда «Вилярреал» билан ҳам ушбу мусобақада ғолиб чиққан. Энди эса мутахассис илк бор ўзининг севимли совринини хориж клуби билан қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фрайбург Фрайбург
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Европа лигаси Европа лигаси
Бугунги янгиликлар