Еврокубокларнинг ушбу ҳафтасида Англия Премер-лигасининг тўққиз клуби иштирок этди, бироқ улардан фақат биттаси ғалаба қозона олди.
Ягона ғалаба Европа лигасида ўйнаётган «Астон Вилла» ҳисобига ёзилди. Бирмингҳэм клуби «Лилл»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шунингдек, «Ноттингҳэм Форест» Европа лигасида «Мидтюлланд»га 0:1 ҳисобида ютқазди. «Кристал Пэлас» эса Конференциялар лигасида Ларнаканинг АЭК клуби билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Чемпионлар лигасида сешанба куни «Тоттенҳэм» «Атлетико»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди, «Ливерпул» «Галатасарой»га 0:1 ҳисобида ютқазди, «Нюкасл» эса «Барселона» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Чоршанба куни «Манчестер Сити» «Реал»дан 0:3 ҳисобида йирик мағлубият қабул қилди. «Челси» «ПСЖ»га 2:5 ҳисобида ютқазди, «Арсенал» эса «Байер»ни енга олмади — 1:1.