Live
1
Ўзбек

ESPN Гвардиоланинг энг яхши мавсумини маълум қилди

Футбол
26 май, 23:27
Нашрга кўра, мутахассиснинг энг муваффақиятли даври «Барселона»даги 2010/11 йилги мавсум бўлган.
ESPN Гвардиоланинг энг яхши мавсумини маълум қилди
Foto: Getty Images

ESPN Пеп Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятидаги энг яхши мавсумлар рейтингини эълон қилди.

Нашр талқинига кўра, испаниялик мутахассиснинг энг кучли мавсуми 2010/11 йилда «Барселона» билан қайд этилган.

Ўша мавсум каталонияликлар Ла Лигада ҳар ўйинда ўртача 2,53 очко жамғарган ва Чемпионлар Лигаси, Испания чемпионати ҳамда Испания Суперкубогида ғолиб чиққан.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан «Барселона»нинг 2008/09 йилги мавсуми жой олди. Ўша йили жамоа требл қайд этганди.

Учинчи ўрин эса «Манчестер Сити»нинг 2022/23 йилги мавсумига насиб этди. «Шаҳарликлар» ўша мавсум Чемпионлар Лигаси, АПЛ ва Англия кубогини қўлга киритган.

ESPN талқинига кўра, Гвардиоланинг энг яхши беш мавсуми:

1. «Барселона» — 2010/11
2. «Барселона» — 2008/09
3. «Манчестер Сити» — 2022/23
4. «Бавария» — 2013/14
5. «Манчестер Сити» — 2017/18

Қайд этилишича, мутахассиснинг энг омадсиз мавсуми «Манчестер Сити»даги илк йили — 2016/17 бўлган. Ўша мавсум жамоа совринсиз қолган ва АПЛда ҳар ўйинга ўртача 2,05 очко тўплаган.

Якунда эса Гвардиоланинг сўнгги мавсуми рейтингда 15-ўриндан жой олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар