Бугун
215
Ўзбек

Эндрик «Лион» билан хайрлашди. У «Реал»га қайтмоқда

Футбол
17 май, 17:33
Бразилиялик ҳужумчи Франциядаги ижара муддатини якунлади.
Эндрик «Лион» билан хайрлашди. У «Реал»га қайтмоқда
Foto: Getty Images
17.05.2026 FT Лига 1 Франция Лион Лион 0 : 4 Ланс Ланс

«Лион» ҳужумчиси Эндрик Франция чемпионатининг сўнгги турида жамоа сафидаги охирги учрашувини ўтказди.

19 ёшли футболчи «Ланс»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади, бироқ жамоасини йирик мағлубиятдан қутқара олмади. «Лион» ўз майдонида 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эндрик 71-дақиқада алмаштирилаётган пайтда трибунадаги мухлислар билан хайрлашди. Унинг ижара шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етади.

Бразилиялик футболчи «Лион» сафига январ ойида қўшилганди. У француз клуби сафида жами 21 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 8 та ассист қайд этди.

Энди Эндрик янги мавсумни Мадриднинг «Реал» клубида бошлайди. Футболчининг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лион Лион
  • Ланс Ланс
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар