Live
1
Ўзбек

Эмилиано Мартинес АПЛнинг топ-клубига ўтиши мумкин

Футбол
19 август, 02:30
Аргентиналик дарвозабонга «Тоттенҳэм» қизиқиш билдирмоқда.
Эмилиано Мартинес АПЛнинг топ-клубига ўтиши мумкин
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес «Тоттенҳэм»нинг трансфер мақсадларидан бирига айланди. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, «Тоттенҳэм» Гулелмо Викарио «Ювентус»га ўтганидан сўнг 33 ёшли Мартинесни харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Астон Вилла» аввалроқ асосий дарвозабон сифатида Зион Сузуки билан шартнома имзолагани сабабли аргентиналик футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Ўтган мавсумда Мартинес барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 49 та гол ўтказиб юборди ва 14 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Эмилиано Мартинеснинг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Тransfermarkt 33 ёшли дарвозабоннинг бозор қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Бугунги янгиликлар