Live
2
Ўзбек

Эдегор: «Мағлубиятни ҳазм қилишимиз учун вақт керак»

Футбол
31 май, 05:30
«Арсенал» сардори «ПСЖ»га қарши мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Эдегор: «Мағлубиятни ҳазм қилишимиз учун вақт керак»
Фото: Getty Images
30.05.2026 AP Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ (4) 1 : 1 (3) Арсенал Арсенал

«Арсенал» сардори Мартин Эдегор «ПСЖ»га қарши Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубият (1:1, пеналтилар сериясида 3:4)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мағлубиятни ҳазм қилишимиз учун вақт керак. Мавсум кўп жиҳатдан ажойиб ўтди, биз фақат «олтин дубл»ни қўлга кирита олмадик, аммо барибир ўз ўйинимиз билан фахрланишимиз керак.

Ажойиб натижаларга эришдик ва Чемпионлар Лигасида жуда яхши ўйнадик. Энди мавсумдан қолган шу кайфият ва ижобий ҳис-туйғулардан фойдаланиб, ҳаммасини таҳлил қилишимиз ва келаси мавсумда янада кучлироқ бўлиб қайтишимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак», — деди Эдегор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар