«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик «Вилярреал»нинг қизиқишлар доирасига тушди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбага кўра, «сариқ сув ости кемаси» янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш учун украиналик 28 ёшли футболчининг трансферидан манфаатдор.
Довбик аввалроқ «Жирона»да ўйнаган ва Ла Лигада тўп тепиш тажрибасига эга.
Ўз навбатида Артём «Рома»ни тарк этишга тайёр. Футболчи Рим клубининг кейинги мавсуми учун режаларига кирмайди.
Ўтган мавсумда у «бўрилар» сафида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.