Бугун
38
Ўзбек

Артета «Арсенал» раҳбариятидан Винисиусни сотиб олишни сўради

Футбол
9 июн, 05:35
Футболчи якунланган мавсумда 53 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 14 та ассист амалга оширган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Артета «Арсенал» раҳбариятидан Винисиусни сотиб олишни сўради
Фото: Getty Images

«Реал» вингери Винисиус Жуниор «Арсенал» қизиқишлари доирасига тушган. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Маълум қилинишича, «қироллик клуби» юлдузини сотиб олишни шахсан Микел Артетанинг ўзи лондонликлар раҳбариятидан сўраган. Испаниялик мутахассис «қаймоқранглилар» вингерини «тўпчилар» ҳужум чизиғида етишмаётган муҳим бўғин деб билади.

Якунланган мавсум 25 ёшли футболчи барча мусобақаларда 53 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 14 та ассист амалга оширган. Transfermarkt портали уни 140 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ «Реал» ва Винисиус янги шартнома бўйича келишувга эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар